47463

Мактабда таътил муддатлари қандай белгиланган?

Ўзбекистон 14 сентябрь 9:13 650

“Ҳуқуқий ахборот” канали мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланганлиги ҳақида маълумот берди.

Унга кўра:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Изоҳ билдириш