38900

Каримов Феруз Фархадович раҳбарлик лавозимига тайинланди

Ўзбекистон 16 май 10:54 2 176
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Каримов Феруз Фархадович Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз бунга қадар Каримов Феруз Фархадович Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Каримов Феруз Фархадович 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом университетини 2008 йилда тамомлаган. 2008-2009 йилларда Олий Мажлиси Сенати девонининг моддий-техника таъминот бўлими техниги, 2011 – 2017 йилларда – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Изоҳ билдириш