48489

“Каптива”да 9 ёшли ўғли билан уйидан чиқиб кетган аёл қидирилмоқда

Ўзбекистон 18 октябрь 11:41 921

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида шу йил 17 октябрь куни Оромбахш кўчасида яшовчи Хуршид Абдуллаев ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 октябрь куни бирга яшовчи турмуш ўртоғи 31 ёшли Дилноза Абдуллаева бошқарувидаги давлат рақами 01 D 220 ZA бўлган “Каптива” русумли автомашинасида ўғли 9 ёшли Хумоюн Абдуллаев билан бирга уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган. Ҳозирда уларни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимда-ким ушбу шахслар ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш