40024

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Адлия вазирлиги ҳамкорликда ўқув семинар ўтказмоқда

Ўзбекистон 25 май 15:49 394

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликдаги режа асосида Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари тарғиботи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинар ташкил этилди. Семинар 25 май куни Хоразм, Андижон ҳамда Самарқанд вилоятларида ўтказилди.

Хоразм вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ва Хоразм вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунларнинг аҳоли ўртасидаги тарғиботи бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув семинарида соҳа вакиллари томонидан қонунлар бўйича тушунтиришлар берилди. Ўқув семинарида аҳоли ўртасида истеъмол маданиятини ошириш ҳамда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш тўғрисида фикрлар билдирилди.

Андижон вилоят Адлия бошқармаси ва Андижон вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси, Бўз тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорликда “Истеъмолчи ҳуқуқи — қонун ҳимоясида” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда туман Адлия бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, туман халк таълими бўлими мутахассислари, туман соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари ва бошқалар иштирок этдилар. Ташкилотчилар томонидан йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ва “Ижтимойи шериклик тўғрисида”ги қонунлари бўйича кенг тушунчалар берилди.

Самарқанд вилоят Адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликдаги режа асосида Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари тарғиботи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда бирлашма ва унинг туман (шаҳар) жамиятлари мутахассислари, вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат – нотижорат ташкилотлари, шунингдек, Ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашларидан вакиллар иштирок этишди.

Тадбирни вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари О.Тошниёзов очиб, юқорида қайд этилган қонунлар тарғиботи юзасидан жойларда олиб борилаётган ишлар ва қонунчиликдаги янгиликлар хусусида давра иштирокчиларига маълумот берди.

Ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва билдирилаётган катта ишончни оқлаш учун биз қандай йўл тутишимиз лозим. Президентимиз таъбири билан айтганда, нима қилсак, халқ биздан рози бўлади? Ҳудудий бирлашма раиси И.Ҳасанова ўз маърузасида шу каби масалаларга алоҳида тўхталди.

Семинар якунида тадбир ташкилотчилари иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар.

Изоҳ билдириш