30125

Ислом Каримовнинг рафиқаси ва Шароф Рашидовнинг қизи Нукусга келди

Ўзбекистон 23 январь 13:52 2 004

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Акбаровна ва Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова Нукус шаҳрига ташриф буюришди. Бу ҳақида Kruz.uz хабар бермоқда.
Айни пайтда мартабали меҳмонлар Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган тадбирда иштирок этишмоқда.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Cариев сўзга чиқди.

Меҳмонлар сафидан Каримали Турсинов, Баҳадир Убайдуллаев, Умид Азизов, Галина Мелникова, Севара Турсуновалар ҳам жой олишган.

Изоҳ билдириш