48323

Ислом Каримовнинг биринчи мобил телефони намойиш этилди

Ўзбекистон 11 октябрь 13:11 4 107

Тошкент шаҳрида жойлашган алоқа тарих музейида Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи уяли алоқа аппарати намойиш этилди, Сурхондарё ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига асосан.

Ушбу телефон аппарати орқали Ислом Каримов 1992 йилнинг 26 августида Ўзбекистон тарихида биринчи уяли алоқа суҳбатини амалга оширган.

Фотосуратда кўриниб турган телефондан афсонавий Nokia компаниясининг 1987 йилда ишлаб чиқарилган модели – Mobira Cityman, (ёки Nokia Cityman) телефонини таниш мумкин.

Mobira Cityman ёки Nokia Cityman телефон аппарати 1987 йилда финландиялик компания томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, ўз даврининг энг илғор аппарати бўлган.

Айнан ушбу телефон орқали 1987 йилнинг 9 апрелида Михаил Горбачев Хельсинкидан Москвага қўнғироқ қилган эди. Mobira Cityman ўз даврининг энг илғор аппарати бўлган: телефон янги NMT900 алоқа стандартида ишлаган, унинг оғирлиги 800 грамм. Бундан олдинги телефонлар 5 кг атрофида бўлган. Телефонда қўнғироқ қилиш ва смс юбориш функциялари бўлган. Унинг нархи 5000 $, алоқа хизмати учун чиқиш қўнғироқларига дақиқасига 2 $, кириш қўнғироқларига 1$ дан тўланган.

Изоҳ билдириш