48418

Интернетда Ўзбекистон милиция ходимларининг янги формаси муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон 15 октябрь 14:53 1 153

Facebookдаги гуруҳлардан бирида Ўзбекистон милициясининг янги формаси фото-сурати муҳокамага қўйилди.

Бу фото-сурат остида кўплаб изоҳлар қолдирилмоқда.

Ҳозирча Ички ишлар вазирлиги томонидан янги форма шакли расман эълон қилинмаган.

2017 йил 10 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинганди.

Фармон билан тасдиқланган дастурга кўра, халқаро стандартлар асосида, фуқаролар онгида ички ишлар органлари ҳақида ижобий имиж шакллантириш мақсадида милиция ходимларининг махсус либослари, атрибуткалари ва фарқловчи белгиларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш