12872

Интернет фойдаланувчилари: ўнинчи Дамасни пачақ қилган трамвай дастидан «дод»

Ўзбекистон 13 июль 20:05 796

Апрел ойининг ўрталаридан Самарқанд шаҳрида трамвайлар ҳаракати ишга туширилган эди. Ишга туширилганидан кўп вақт ўтмай симёғочни уриб қулатган трамвай шу кунгача ўнинчи, айрим фойдаланувчиларнинг ёзишича эса ўн бешинчи Дамасни уриб, пачақ қилган.

Интернет фойдаланувчилари бу ҳодисага ўз муносабатларини қуйидагича билдиришмоқда:

«Трамвайдан фойдадан кўра зарар кўпроқ кўринади», — деб ёзган Blob Rhyda.

«Одамларимиз жуда қизиқда. Устун, трамвай, рельс, чумчуқлардан айб излашади. Фақат ҳайдовчиданмас», — деган Лейла Усманова.

«Ёз бўйи трамвай ва Дамас тўқнашувларига нечанчи бор гувоҳ бўлмоқдамиз. Қиш келса унда аҳвол не кечади», — деган яна бир фойдаланувчи.

«Самарқандга трамвай шарт эмасди, шаҳар йўллари тор бўлса ахир», — деган Ислом Саидумаров.

«Автошколаларда трамвайни айланиб ўтмаслик керак, деб ўргатишади. Дамас ҳайдовчиларининг ўзлари айбдор. Самарқандда трамвай борлигидан фахрланишимиз керак. Ахир Ўзбекистонда ягона Самарқандда бор трамвай.
«Самарқандда трамвай пайдо бўлганидан фақат хурсанд бўлиш керак, улар ҳисобига шаҳримиз кўркига кўрк қўшилди» — деган Фаридка Ходжаева.

Изоҳ билдириш