12724

Интернат уйларида яшайдиганларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

Жамият | Ўзбекистон 12 июль 15:54 405

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди.

Бу орқали интернат уйларида яшайдиган ногиронлар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш янада кучайтирилади.
Жамғарма маблағлари хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига шакллантирилади.
Жамғарма маблағларидан «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларини, ижтимоий, тиббий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, яшаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳар хил маданий тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари, семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда ногиронлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

Изоҳ билдириш