29887

Имтиҳонсиз нострификация қилинадиган ОТМларнинг янги рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон 20 январь 16:30 2 260
Фото: Хушнудбек.уз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшма қарорига асосан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган таълим муассасаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат 3 та йирик халқаро рейтинглар асосида ишлаб чиқилган. Бу ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар берди.

TIME reyting bo‘yicha 500 talik

ARWU reyting bo‘yicha 500 talik

QS reyting bo‘yicha 500 talik

Рўйхатдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олган фуқароларнинг дипломлари «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра махсус синовларсиз нострификация қилинади. Нострификация қилиш учун фақатгина дипломнинг ҳақиқийлиги текширилади.

Ҳозирда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, нострификациянинг амалдаги тартибини такомиллаштириш бўйича иш олиб бормоқда. Бундан ташқари ҳужжатларни онлайн топшириш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш