45942

Қилич билан таҳдид қилган безориларнинг 2 нафари қидирилмоқда

Ўзбекистон 15 август 16:22 824

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддасида («Безорилик») назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланаётган икки шахс қидирилаётгани ҳақида  хабар берди.  Улар;

Олмазор туманида яшовчи Жўраев Шохруҳ Қобил ўғли, 1991 йилда туғилган;

Шайхонтоҳур туманида яшовчи Нуритдинов Бекзод Пахритдинович, 1987 йилда туғилган

Ушбу шахслар Интернетда тарқалган видеодаги воқеанинг асосий иштирокчилари ҳисобланади. Уларнинг манзили ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан: 102 ёки 272-98-39, 231-95-13, 362-51-14 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраймиз.

Тошкент шаҳар ИИББ қўнғироқ эгасининг шахси ошкор қилинмаслигини кафолатлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Спарк» ва «Жигули»даги шахслар ўртасидаги ҳодиса бўйича батафсил маълумот берилганди. 

 

Изоҳ билдириш