32479

Икрамов: Ўзбекистонда инвестициялар учун тўсиқлар йўқ қилинган

Ўзбекистон 22 февраль 8:38 368

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий жиҳатдан ҳукумат структурасида катта ўзгаришларни амалга оширди, бу эса ўз навбатида мамлакатга инвестиция киритиш жараёнини соддалаштирди, деди Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов.

«Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси тузилган бўлиб, унинг ваколатхонаси мамлакатнинг ҳар бир туманида мавжуд», — дея изоҳлади Икрамов.

Икрамовнинг тушунтиришича, бунда шунингдек, миллий валютанинг эркин конвертацияси ҳақидаги қарор ҳам муҳим рол ўйнади.

«Ўзбекистонга маблағ киритган ҳар қандай тадбиркор ўз профитини олиши мумкин», — қўшимча қилди у.

Умуман олганда, давлат аппаратининг қайта қурилиши жараёни ва қатор қарорлар шунга олиб келдики, Ўзбекистондаги инвестицияларга оид тўсиқлар олиб ташланди.

Изоҳ билдириш