49724

Икки вилоят ИИБга янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон 4 декабрь 20:55 928

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Полковник Рахмонов Шавкат Наврузович Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, подполковник Абдураимов Акмал Қўчқорович Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига белгиланди.

Изоҳ билдириш