Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида янги тпйинловлар амалга оширилди. Қуйидагилар вазирликнинг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинландилар
подполковник Хамраев Шералихон Ахмадхонович Наманган вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига
капитан Худойбердиев Аброржон Аскаралиевич Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига
майор Абдуллаев Содиржон Солижонович Фарғона вилояти Қўштепа тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинландилар.