30005

ИИВ сохта хабарнома тарқатган одамнинг изига тушди

Ўзбекистон 22 январь 15:23 1 444

Ижтимоий тармоқларда «O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI OGOHLANTIRADI!» сарлавҳаси билан тарқатилаётган эълон кўринишидаги, бир қанча имло хатоликларга эга матн Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланмагани маълум қилинди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан сохта матнни тарқатаётган шахсларни аниқлаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, матнни тайёрлаган ва тарқатган шахс хориждан туриб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиргани аниқланди.

Ҳозирги кунда сохта матнларни тарқатиш билан шуғулланаётган бошқа ижтимоий манбалар ҳам ўрганилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳ билдириш