36986

ИИВ: Фирибгарларни ушлаш чоралари кўрилди

Ўзбекистон 24 апрель 21:43 749

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 23 апрель куни, туман ИИБ ТБдан тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2017 йил декабрь ойида Андижон шаҳар Шохит-тепа кўчаси 71-уйда яшовчи, 1965 й.т. Р.Максумов ТХАЙ кўчасида жойлашган “Қўйлиқ” улгуржи бозорида Яшнобод тумани Катта Янгиобод кўчаси 40-уйда яшовчи, 1988 й.т. Ж.Мирпўлатовга қўй олди-сотдиси билан шуғулланишликларини айтиб, ундан фирибгарлик йўли билан 7 млн. 223 минг сўм пулларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Р.Максумовни ушлаш чоралари кўрилган.

Изоҳ билдириш