50984

ИИББ ўз офисида пичоқланган Мурод Хонтўраев иши бўйича янги маълумот берди

Ўзбекистон 5 февраль 10:22 1 124

Тошкент шаҳар ИИББ Хонтўраевнинг пичоқланиши юзасидан ҳибсга олинганлар ҳақида маълумот берди.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) билан жиноят иши очилган.

Кейинроқ вазиятни ҳисобга олиб, жиноий иш моддалари қайта тавсифланиб, 164-модданинг 4-қисми “в” бандига (босқинчилик) ўзгартирилган. Гумонланувчилар 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида ҳибсга олинган.

Мазкур жиноятга бошқаларнинг алоқаси борлиги юзасидан текширувлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилганди.

Изоҳ билдириш