42526

ИИББ Тошкент шаҳрида электр узатиш линияси устуни қулагаши юзасидан батафсил маълумот берди

Ўзбекистон 21 июнь 9:57 600

Аввал хабар берганимиздек, 19 июнь куни соат 18:00 атрофида Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг Ўрикзор бозорига яқин қисмида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юқори кучланишли электр темир устуни йўлнинг қатнов қисмига қулаб тушди. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ яқин атрофдаги хонадон ва бинолар вақтинчалик электр токидан узилиб қолди.

Шу муносабат билан, воқеа жойига Ички ишлар органлари, электр тармоғи хизмати ва туман ҳокимлиги ходимларидан иборат тезкор гуруҳ етиб келди ва юзага келган вазият назоратга олинди.

Жумладан, электр устуни ағдарилиб тушган йўл қисми ёпилиб, автотранспортлар ҳаракати йўлнинг қарама-қарши томонига ўтказилди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида юзага келган носозлик бир сутка ичида тўлиқ бартараф этилиб, электр устунлари соз ҳолга келтирилди. Натижада хонадон ва биноларда электр таъминоти қайта тикланди. Тошкент автомобиль ҳалқа йўлидаги вақтинчалик тўсиқ олиб ташланди.

Изоҳ билдириш