15797

ИИББ мотоциклли ЙПХ нима мақсадда ташкил этилгани ҳақида расмий маълумот берди

Ўзбекистон 21 август 17:04 370

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўл-патруль хизмати мотоциклдаги гурухи тузилди.

Ушбу гурухга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Яъни ЙПХ ходими мотоциклда енгил автомобилга қараганда тирбандликлар ҳосил бўлган, йўл-транспорт ҳодисалари ёки серқатнов чоррахада светофор ишламаётган жойларга тезроқ етиб боради. Мотоциклнинг автомобилга кўра манёвр қилиши осонроқ, габаритлари ҳам ихчамроқ.

Шунинг учун ҳар бир сония ғанимат бўлганда ЙПХ ходими мотоциклда керакли жойга тезроқ етиб кела олади. Мотоциклдаги ЙПХ инспектори мотоциклни аъло даражада бошқара олиши лозим. Шунинг учун ушбу гурухда мотоцикл хайдаш малакасига, яъни “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ходимлар жамланган ва уларни бошқариш малакасини ошириш бўйича машғулотлар махсус автодромларда ўтказилди.

Машғулотлар тугагач 2017 йил 16 август кунидан ЙПХ ходимлари мотоциклларда шаҳар кўчалари бўйлаб патруллик қилишни бошлашди. Агар тажриба ўзини оқласа, мотоциклдаги ЙПХ ходимлари доимий тарзда пойтахтимиз йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдилар.

Изоҳ билдириш