45787

ИИББ: Интернетдаги видео юзасидан текширув бошланди

Ўзбекистон 13 август 16:22 1 113

Интернет тармоғида “Спарк” ва “Жигули” автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодиса тасвирланган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган бўлиб, ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда. Маълумотларга кўра жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, интернет тармоғида яшин тезликда тарқалган видеода Тошкент кўчаларида, икки кишига зўравонлик кўрсатилиб, автомобилга мажбуран ўтқазиб, олиб кетилаётгани тасвирланган. Видео иштирокчиларидан бирининг қўлида эса ўткир тиғли совуқ қурол бўлган.

Изоҳ билдириш