49383

ИИБ тезкор ходими қасддан ўлдирилди: 9 фуқаро ва ИИБ тезкор вакиллари ўртасида жанжал содир бўлди

Ўзбекистон 23 ноябрь 7:10 1 965

22.11.2018 йилда соат 01: 30 ларда Андижон вилояти, Избоскан туман ИИБ тезкор вакиллари С.Я. ва И.Х.лар хизмат вазифаларини ўтаётган вақтда фуқаролар З.Т., С.Н., Ф.Ю., Э.Э., А.С., Х.М.ва А.Ж.ларни тўхтатиб, уларга ўзларини таништириб, уларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида, ўзларини таништиришларини сўрашган вақтида, А.Ж. уларнинг талабига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, телефон орқали укаси С.Ж. ва жияни З.Қ.ни ҳодиса жойига чақириб, улар билан бирга С.Я.ни уриб тан жароҳати етказиб, И.Х.ни қўл ва оёқлари билан уриб қасддан ўлдиришган. Бу хақида Бош прокуратура хабар бермоқда.

Шунингдек, С.Я. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

​Шу куни, вилоят прокуратураси томонидан А.Ж., С.Ж. ва З.Қ.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «г,л,п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш