47746

ИИБ ходимига тош билан тан жароҳати етказган фуқаро қўлга олинди

Ўзбекистон 19 сентябрь 8:36 346

Сурхондарёда ички ишлар ходимига тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

«Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 17 сентябрь куни Оқ остона маҳалласида яшовчи Т.Б. шу маҳалла ҳудудида жойлашган ички ишлари органлари таянч пунктига келиб шу ерда хизмат олиб бораётган Узун тумани ИИБ ходими С.М.га ‘Сен ишламаяпсан менга газ балон олиб бермаяпсан’ деб айтиб ташқарига чиқиб шовқин кўтарган вақтида С.М унинг олдига чиқиб уни тартибга чақирганида Т.Б. ходимнинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган ва натижада ходим касалхонага ётқизилган», — дейилади хабарда.

Т.Б. ушланган. Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.

 

Изоҳ билдириш