42465

Ички ишлар вазирининг энди жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари бўлади

Ўзбекистон 20 июнь 14:38 836

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз пойтахт” концепцияси жорий этиш борасидаги Президентнинг 2018 йил 19 июндаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Ички ишлар вазирлиги тизимида жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлар лавозимлари жорий этилиши белгиланган.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари лавозимлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари лавозимларига ўзгартирилди.

Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлар зиммасига қуйидагилар юкланди:

Жамоат тартибини сақлашнинг, айниқса, сутканинг кечки ва тунги вақтида натижадорлигини таъминлаш бўйича фаолиятни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик;

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг самарали ва ўзаро боғлиқ фаолият юритишини ташкил этиш бўйича вазифалар.

Изоҳ билдириш