47447

Хусусий мактаб очмоқчи эдим. Хусусий мактаб очиш учун кандай талаблар бор?

Ўзбекистон 13 сентябрь 13:57 4 616

Хусусий мактаб очмоқчи эдим. Хусусий мактаб очиш учун кандай талаблар бор? (А.Ф, Андижон шаҳри)

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш кўрсатиш учун лицензия олиш лозим. Лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш бўйича лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборади:
– ариза;
– ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг хулосалари;
– педагог кадрлар ҳақида маълумот;
– ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;
– ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия даъвогари томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Каналга уланиш:point_down::point_down::point_down:
https://t.me/huquqiyaxborot

Изоҳ билдириш