36848

Хоразмлик талабалар икки давлат ўртасидаги дўстлик ва келгусидаги хамкорлигига ўз хиссаларини кўшишмокда

Ўзбекистон 24 апрель 9:14 406
Фото: Facebook

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

24 апрель куни президентлар Хоразм вилоятига боришади.

 

Қўшни давлат раҳбари Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига ташриф буюриши ва бошқа маданий тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган. Юқори мартабали меҳмонни қутлаш учун 30 мингдан зиёд хоразмликлар Урганч шаҳри ва туманига, шунингдек, Урганч – Хива йўли бўйига, хиёбонларга чиқишади. Олий ўқув юртлари ва коллеж ўқитувчилари, талабалари атлас ва адрасдан тикилган махсус кийимларда, гуллар билан уни байрамона кутиб олишади.

Изоҳ билдириш