49822

Хонадонда содир бўлган ёнғинда “Ласетти” ҳам ёниб зарар кўрди

Ўзбекистон 10 декабрь 11:51 313

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 9 декабрь куни Ғиждувон шаҳрида яшовчи Х.З.нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.Ёнғин оқибатида уйининг 150 кв.м. майдонида том қисми ва йўлагида турган “Ласетти” русумли автомашина ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш