47686

Хитой компанияси Тошкентда 10 мингта янги иш ўринли технопарк қуради

Ўзбекистон 18 сентябрь 9:12 340

17 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Holley Group» компанияси раҳбари Чэн Вэйдун бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Бектемир туманида замонавий технопарк бунёд этиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа 200 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига амалга оширилиб, технопарк ҳудудида текстил, фармацевтика, микроэлектроника маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, технопарк 10 мингга яқин янги иш ўрни яратишни ҳам кўзда тутади.

«Holley Tаshkent» 150 гектар майдонни ўз ичига олиб, йиллик ишлаб чиқариш маҳсулоти экспорти қарийб 2 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Holley group» компанияси 1970 йилда Ханчжоу (Хитой) шаҳрида ташкил этилган. Бугунги кунда компаниянинг Шимолий Америка, Жануби-шарқий Осиё, Европа ва Африка минтақаларида филиаллари мавжуд.

Изоҳ билдириш