21357

Халқ таълими Вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон 20 октябрь 21:42 1 085

Жаҳонгир Раҳмонович Сидиқов Халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу ҳақдаги қарори 19 октябрь куни имзоланган.

Жаҳонгир Сидиқов 2014 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Ж.Сидиқов 1978 йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган. 1999 йил Тошкент молия институти бакалавриатурасини, 2001 йил Тошкент молия институти магистратурасини, 2007 йилда Франция миллий ғазначилик мактабини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни Халқ таълими вазири ўринбосари Собитхон Тошпўлатович Турғунов янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигининг янги раҳбари Агрепина Шинга ўринбосар этиб тайинланди.

Изоҳ билдириш