50711

Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Швейцарияда музлатилган пулларнинг бир қисмига даъвогарлик қилмоқда

Ўзбекистон 18 январь 14:39 1 628

АҚШ фуқароси ва Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий Ўзбекистон Биринчи Президенти тўнғич қизининг Швейцария банкларидаги музлатилган пулларининг бир қисмига даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда Швейцариянинг Der Bund газетасига асосланиб, Daryo.uz хабар берди.

Қайд этилишича, Мансур Мақсудий ўз акаси Фарид билан Швейцария бош прокуратураси томонидан 2012 йилда Гулнора Каримова ва бошқа бир гуруҳ шахсларнинг пул ювишда айблангани ортидан музлатиб қўйилган 800 миллион франкдан 100 миллионига даъво қилмоқда.

Гулнора Каримова Мансур Мақсудийга 1991 йилда турмушга чиққан. Улар 2001 йилда ажрашган.

«Ажрашиш чоғида Мансур ва Фариднинг Ўзбекистондаги барча мол-мулки олиб қўйилган. Уларнинг Coca-Cola Bottlers Uzbekistan компаниясидаги улуши воситачи фирма орқали Швейцариянинг Zeromax компаниясига ўтказиб юборилган», — дейилади Der Bund хабарида.

Мансур Мақсудий нашрга берган интервьюсида қуйидагиларни таъкидлаб ўтган:

«Менинг оилам бу ўғрилик жазосиз қолдирилишига йўл қўймайди. Бу ишга алоқадор ҳаммага, жумладан озгина алоқаси бор инсонларга ҳам энди қийин бўлади».

Изоҳ билдириш