39840

“GM-Uzbekiston” га 1400 АҚШ доллари эвазига ишга жойлашни ваъда қилган фирибгар

Ўзбекистон 23 май 19:11 375

ТЕЗКОР ХАБАРЛАР: ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШНИ ВАЪДА ҚИЛИБ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон механика заводи ишчиси А. фуқаро Г.дан унинг таниши Р.ни “GM-Uzbekiston” АЖда юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу корхонага ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш