48505

GM Uzbekistan «шaпкасиз» автомобиль харид қилиш учун 24 минг шартнома тайёрлаб қўйди

Ўзбекистон 19 октябрь 12:01 993

Жорий йилнинг 19 октябрь ҳолатига кўра дилерларда автомобиль харид қилиш учун 24 058 дона шартномалар мавжуд. Шундан 9486 дона Spark, 2007 дона Nexia, 3325 дона Cobalt, 6515 Lacetti ҳамда 2725 дона Malibu, дея хабар беради компания матбуот хизмати.

Шартномаларни олиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган дилерлик автосалонлари рўйхати билан http://gmuzbekistan.uz/cars_for_contracting ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ушбу тақсимот асосида автомобиль харид қилишни истаган харидорлар шартнома тузиш учун тўғридан-тўғри дилерларга мурожаат қилишлари мумкин. Рўйхат кунлик тарзда янгиланади ҳамда имзоланган шартномаларга қараб ўзгариб боради.

Изоҳ билдириш