15808

«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади

Ўзбекистон 21 август 18:12 530

2017 йилнинг 22 август кунидан бошлаб ҳар йили ўтказиладиган профилактик ишлар муносабати билан GM Uzbekistan АЖнинг Асака шаҳридаги заводи вақтинча ўз фаолиятини тўхтатади.

GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизматининг хабар беришича, тайёр маҳсулотни етказиб бериш ўз вақтида ва тулиқ ҳажмда амалга оширилади. Профилактика ишлари олдиндан тузилган шартнома графикларига таъсир ўтказмайди.

Хабар қилинишича, профилактика ишлари 2017 йил 11 сентябрга қадар давом этади.

Изоҳ билдириш