48398

GM Uzbekistan нима сабабдан Юнусобод туманидаги автосалон билан дилерлик келишувини бекор қилди?

Ўзбекистон 15 октябрь 9:55 660

«Ўзавтосаноат» АЖ мониторинг вақтида аниқланган қоидабузарликлар оқибатида GM Uzbekistan АЖ «Ҳумо Автосавдо» МЧЖ билан дилерлик келишувини бекор қилаётганлигини маълум қилади.

Келишувнинг бекор қилинишига GM Uzbekistan автомобиллари савдосида шаффофлик бўлмаганлиги, компания томонидан эълон қилинган акцияларининг муносиб ташкил қилинмаганлиги, автосалон томонидан келишув шартларининг доимий равишда бузиб келинганлиги, автосалон фаолиятидаги коррупция, автомобилларни етказиб беришда сунъий бронлаш ҳолатлари, харидорларга мавжуд автомобиллар хусусида нотўғри маълумотлар тақдим этилганлик, расмийлаштиришда амалга оширилган қонунбузарлик каби ҳолатлар сабаб бўлди. Шунингдек автосалон тозалик ва гигиена талабларига риоя қилмаганлиги мижозларнинг қулай шароитларда автомобиль харид қилишига тўсқинлик қилган.

Компания шу каби қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўяётган дилерлик марказларини аниқлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, агар сиз дилерлик марказларида ана шундай қонунга ҳилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз ёки сиздан автомобиль учун қўшимча пул талаб қилишса, дарҳол 71 141 77 77 рақамлари орқали GM Uzbekistan колл-марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 10-07 ягона ишонч рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Барча қонунга ҳилоф ҳаракатлар алоҳида назоратга олинган.

Сабрингиз ва ҳамкорлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!

Изоҳ билдириш