48339

GM UZBEKISTAN нима сабабдан Асака заводида дилерлик корхоналари вакилларини тўплади?

Ўзбекистон 11 октябрь 16:18 884

2018 йилнинг 10 октябрь куни «GM UZBEKISTAN» АЖнинг Асака шаҳридаги заводида ички бозорда фаолият юритувчи дилерлик корхоналари вакиллари, компания раҳбарияти ва ходимлари иштирокида конференция бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув чоғида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ҳамда дилерлик корхоналарининг мижозлар билан фаолиятида юзага келаётган бошқа муаммолар муҳокама қилинди.

Мижозларга маҳсулот ҳақида батафсил маълумот беришда дилерлар фаолиятини инобатга олиб уларни бевосита ишлаб чиқариш жараёни ҳамда сифат назорати билан таништирилди. Муаммоларга ўз вақтида жавоб бериш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатни яхшилаш мақсадида бу каби конференцияларни дилерлар учун доимий равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Изоҳ билдириш