48913

Гараждаги «Captiva» ёниб кетди

Ўзбекистон 6 ноябрь 14:51 758

Сирдарё туманида шу йил 5 ноябрь куни “Пахтакор” МФЙ яшовчи Б.Н.ни уйи гаражида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида гаражнинг 40 кв.м. майдонда том қисми ҳамда шу ерда турган “Каптива” русумли автомашинаси салон қисми ёниб зарар кўрган.

ИИВ берган ахборотга кўра, ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш