29075

ФВВ тезкор хабарнома берди

Ўзбекистон 12 январь 10:23 849

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабарига кўра, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудуди Чимёнда қор кўчиш хавфи бор.

ФВВ ахборот хизматининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 12 январь куни соат 08.00 дан 13 январь соат 08.00 га қадар Чимён воҳасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Вазирлик барчага эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этади.

Изоҳ билдириш