39446

ФВВ Наманганда сув остида қолган ҳудудлар бўйича расмий маълумот берди

Ўзбекистон 20 май 9:41 869

Маълумот хабарномаси Наманган вилояти бўйича

Жорий йилнинг 18 май куни соат 17:30 да Наманган вилоятининг Косонсой тумани “Ровот”, “Гузар”, “Боғ” “Сойбўйи”, “Хонқурғон”, “Янгишаҳар”, “Янгийўл”, “Қозоқовул” и “Булақбоши” маҳаллалари ҳудудида кучли жалали ёмғир ёғиши натижасида 543 та ховли қисман сув остида қолган.

Маҳаллар ҳудудидаги ирригация тизимлари кўп миқдордаги ёмғир сувларини сиғдира олмаганлиги сабабли қуйида жойлашган аҳоли хонадонларга сув кирган.

Ижтимоий соҳа обектларига сув кирмаган. Аҳолини кўчириш ишлари талаб этилмади.

Сел оқимлари оқибатларини бартараф этиш мақсадида Косонсой тумани хокимиятида Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари, туман коммунал хизматлари ва бошқа тегишли идоралар вакилларидан иборат штаб ташкил этилди.

Керакли куч ва воситалар сафарбар этилди.

Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.

Изоҳ билдириш