1975

Франция ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон 30 март 15:00 303

2017 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Франция Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди, деб хабар бермоқда ТИВ.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Ўзбекистон – Франция ташқи ишлар вазирлари доимий учрашувлари ҳамда бошқа даражадаги алоқалар давлатлараро ҳамкорликни ўзаро манфаатли асосда изчиллик билан чуқурлаштиришга, шунингдек, бизнес доиралари, илмий ва таълим муассасалари вакиллари ҳамда маданият ва санъат арбоблари билан алмашинувларни кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Суҳбат давомида айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокаралар якунида вазирлар томонидан Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

Изоҳ билдириш