49027

Фирибгар ука ўз опасини 27 минг АҚШ долларига «туширди»

Ўзбекистон 9 ноябрь 15:45 459

2018 йил 8 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Кўксарой кўчасида яшовчи М.З. Т.Фароғий кўчасида яшовчи опаси Н.З.га Бухоро шаҳридан ер участкаси олиб беришликни айтиб, алдов йўли билан 2011 йилда 20 минг АҚШ доллари ҳамда 2015 йил май ойида яна 7 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.З. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш