44493

Фарғонада янги туғилган чақалоғининг қотилига айланган она жазога тортилди

Ўзбекистон 12 июль 14:05 673

Ёдингизда бўлса, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 3 февраль куни туман ИИБга тушган хабарга кўра, шу йил 1 февраль соат 15.00ларда Чиркай маҳалласида яшовчи, уй бекаси, 1981 йилда туғилган Зилолахон Рожиева уйи ҳожатхонасида жинси ўғил болага мансуб бўлган чақалоқ туғиб, уни парвариш қилмай қасддан ўлдириш мақсадида, ўзининг кийими билан чақалоқнинг  бутун танаси ва юз қисмини ўраб, ҳарорати совуқ бўлган хонага яшириб қўйиши натижасида чақалоқ вафот этгани Зилола Рожиева уйида жасадни 3 кун ҳеч кимга билдирмай сақлаб келганлиги ҳақида хабар берган эдик.

«Дарё.уз«нинг хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Бувайда туман суди томонидан ўз фарзандининг ўлимига сабабчи бўлган аёлга жазо тайинланди.

1981 йилда туғилган аёл биринчи оиласидан ажрашган, 2 нафар фарзанд кўрган. Аёл шаръий никоҳ асосида иккинчи марта турмуш қурганида эри бошқа фарзанд кўришни хоҳламаслигини айтган.

Шу сабабдан аёл ҳомиладор бўлиб қолганлигини билса-да, бу ҳақда ҳеч кимга айтмай юраверган. Қишлоқ оилавий поликлиникаси дояси ҳомиладорларга хос белгиларни мутахассис сифатида сезиб, кўча-кўйда бир неча марта ундан ҳол-аҳвол сўрайди. Аммо аёл ундан ҳақиқатни яширган.

Судда айбланувчининг турмуш ўртоғи, унинг ўгай ўғли, участка ҳамшираси ва бир қанча гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланган.

Судланувчи Жиноят Кодексининг 99-моддаси (онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) бўйича айбдор деб топилди ва унга тегишли жазо тайинланди.

Изоҳ билдириш