50606

Фарғонада эр-хотин “Тико” автомобили билан каналга чўкиб кетишди

Ўзбекистон Бугун 11:14 1

“Тико” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, турмуш ўртоғи билан каналга тушиб кетишди.

ИИВ хабарига кўра, 2019 йил 12 январь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида яшаган Ю.Х. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинани Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Фарғона” канали бўйида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу каналга тушиб кетган.

Натижада Ю.Х. ва унинг йўловчиси, бирга яшаган турмуш ўртоғи М.Э.лар автомашина ичида қолиб, чўкиб вафот этганлар. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш