46029

Фарғонада бир гуруҳ ёшларга ишонч ёрлиғи топширилди.

Ўзбекистон 16 август 13:43 93

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан тақдим этилган ҳар бир қонун лойиҳасига ёшлардан фикр ва таклифлар олиш, ёшлар позициясини баён қилиш, қонунчилик ва норматив ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштириш мақсадида, жамиятимизда ҳар бир соҳа ривожи учун муносиб ҳисса қўшишлари учун энг ёш депутат Шохрух Ўктамов томонидан «Deputy team» қонун лойиҳалари бўйича жамоатчилик баҳсларини ташкил этиш, қонунчилик ва норматив ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича гуруҳ ташкил этилди.

Жорий йил 14 август куни Фарғона вилояти Кўзи ожизлар жамияти билан биргаликда кўзи ожизларни ижтимоий ҳимоя ва реабилитация қилиш ҳамда ҳуқуқий-норматив хужжатларини янада такомиллаштириш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Жамият аъзолари дуч келаётган муаммоларнинг аксарияти қонунчиликдаги камчиликларга бориб тақалиши сабабли, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига оид қонун лойиҳалари ва меъёрий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Мазкур давра сухбати якунида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларида етакчи ёшларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан тақдим этилган ҳар бир қонун лойиҳасига ёшлардан фикр ва таклифлар олиш, ёшлар позициясини баён қилиш, қонунчилик ва норматив ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштириш мақсадида, жамиятимизда ҳар бир соҳа ривожи учун ўз ташаббускорлигини намоён этишига юксак ишонч билдириб, бир гуруҳ ёшларга ишонч ёрлиқлари топширилди.

Изоҳ билдириш