31752

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида вахший қотиллик юз берди

Ўзбекистон 13 февраль 12:45 2 601

4 февраль куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи, Т.Мамадалиев ИИБга мурожаат қилиб, 3 февраль куни соат 16.30ларда бирга яшаган ўғли, хусусий тадбиркор, 1977 йилда туғилган Р.Мамадалиев Риштон туманида жойлашган «Бўстон маззали таомлари» номли чойхонада ўртоқлари билан ўтирган вақтида номаълум шахс томонидан чақириб олингани, сўнг ўртоқларининг олдига қайтиб кирмасдан ҳамда яшаш уйига келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 3 февраль куни соат 11.00 ларда Боғдод тумани Мирзаобод МФЙ яшовчилар 1987 йилда туғилган У.Раҳимов, 1993 йилда туғилган Ш.Миролимов, 1981 йилда туғилган С.Ғуломқодировлар маст ҳолда бўлган танишлари, Мирзаобод МФЙ яшовчи 1994 йилда туғилган Ж.Турғунов ва Конизар МФЙ яшовчи 1987 йилда туғилган Д.Хасановлар билан бирга Р.Мамадалиевни Риштон туманидаги «Бўстон маззали таомлари» номли чойхонадан кўчага чақиртириб С.Ғуломқодиров бошқарувидаги «Ласетти», русумли автомашинага ўтказиб уни «Мирзаобод тутзори» фермер хўжалиги дала майдонига олиб бориб, Р.Мамадалиевни қасддан ўлдириш мақсадида бир неча маротаба уриб ҳушсиз ҳолатга келтириб, содир этган жиноятларини яшириш мақсадида, Р.Мамадалиевнинг устига ўзлари билан олиб келган бензин ёқилғисини сепиб ёқиб юборганликлари маълум бўлган. Кўрилган чоралар натижасида У.Раҳимов, Ш.Миролимов, С.Ғуломқодиров, Ж.Турғунов ва Д.Хасановлар қўлга олинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар