32263

Етти киши ҳалок бўлган оиладан хабар олинди

Ўзбекистон 19 февраль 16:53 2 634

15 февраль куни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлиши оқибатида ушбу хонадонда яшаб келган бир оиланинг етти нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмгани ҳақиба хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, «Ҳилол» нашриётида бир неча йиллар давомида муҳаррир бўлиб ишлаган, «Тафсири Ҳилол», «Кифоя» каби асарларни таҳрир қилган Шаҳобиддин ҳожи Одиловнинг яқинлари ҳам ушбу фалокат туфайли ҳалок бўлган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ҳамдардликларини етказиш мақсадида, Диний идора масъуллари ушбу хонадонга бордилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилди

Мусибатзада хонадан эгаларига чин кўнгилдан таъзия изҳор этиб, муфтий ҳазратларининг ҳамдардликлари етказилди. Бундай оғир синовларни чинакам мўминларга хос сабру матонат билан қарши олишларида Яратган Роббимиз мададкор бўлишини тиладилар.

Изоҳ билдириш