45951

Эркинжон Турдимов депутатликка номзодини қўйди

Ўзбекистон 15 август 16:47 1 336

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши қарорига асосан 7-Истиқлол сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов ўтказиш куни вилоят сайлов комиссиясининг 20 июлдаги қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 19 август, якшанба кунига белгиланган эди. Ўтган вақт мабойнида бўшаб қолган депутатлик ўрнига 4 та сиёсий партиядан ҳам номзодлар кўрсатилиб, руйҳатга олинди ва айни пайтда уларнинг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Эркинжон Турдимов сайловчилар билан учрашди. Учрашувни 7- Истиқлол округ сайлов комиссияси раиси Фарход Ахроров очиб берди.

Учрашувда дастлаб депутатликка номзоднинг ишончли вакили йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан яқиндан таништирди. Шундан сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Эркинжон Турдимов ўз сайловолди Дастури юзасидан маъруза қилди.

Номзод дастурида аҳоли турмуш фаравонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, миллий маънавиятимизни юксалтириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Бу борада амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар ва уларнинг самаралари хусусида сайловчиларга атрофлича маълумот берди.

Учрашувда кенг жамоатчилик вакиллари номзоднинг сайловолди Дастурида белгиланган йуналишлар ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзоднинг сайловолди Дастури юзасидан музокарада сўзга чиққанлар уни ҳар жиҳатдан қўллаб- қувватлаб, сайловларда фуқароларни фаол иштирок этишга чақирдилар.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарди.

Изоҳ билдириш