44717

Енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

Ўзбекистон 16 июль 14:06 369

Енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 14-жангини қачон ва қаерда ўтказиши аниқ бўлди.

Маълум бўлишича, Шоҳжаҳон навбатдаги жангини 19 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказади. Ўша жангда у WBA International камарини ҳимоя қилади. Ҳозирча унга ким рақиб бўлиши номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 13та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 12тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Изоҳ билдириш