46118

Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифи муносабати билан матбуот маркази ташкил этилди

Ўзбекистон 17 август 14:59 154

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифини ҳар томонлама кенг ёритилиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати томонидан матбуот маркази ташкил этилди.

Медиа майдонда телевидение, радио ва босма ОАВ вакиллари, блогерлар тўғридан-тўғри узатишларни кузатмоқда ва репортаж тайёрламоқдалар. Матбуот марказига экспертлар – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти маркази раҳбари Бахтиёр Мустафоев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти бўлим раҳбари Баҳром Сотиболдиев таклиф қилинган.

Изоҳ билдириш