46072

Эмомали Раҳмон Мустақиллик майдонига ташриф буюрди (фото)

Ўзбекистон 17 август 10:11 359

Аввал хабар берилганидек, Тожикистон Президенти Тошкентга келди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Эмомали Раҳмон Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказиш, Самарқанд шаҳрини зиёрат қилиш ҳам жой олган.

 

Изоҳ билдириш