44113

ДТМ тест синовларининг якуний механизмиларини қачон эълон қилиши маълум бўлди

Ўзбекистон 6 июль 17:47 659

Давлат тест маркази Ўзбекистонда тест синовларини ўтказишнинг якуний механизмларини 15 июлдан сўнг эълон қилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Бу йил мамлакат тарихида илк бор тест синовлари бир кунда — 1 августда эмас, балки мазкур санадан 15 августга қадар ўтказилади. Имтиҳонлар икки сменада бўлиб ўтади: бири эрталаб 8:00 да, иккинчиси эса 15:00 да бошланади.

Кўплаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарида «Бу кунлар олий ўқув юртлари ёки йўналишлар бўйича тақсимланадими? Айтайлик, 1 август куни фақат шифокорлар, 2 август куни ҳуқуқшунослар имтиҳон топширадими?» каби саволлар туғилмоқда.

ДТМ бошқарма бошлиғи Севара Зуфархўжаевага кўра, тест синовларини ўтказишнинг муфассал механизмлари марказ сайтида 15 июль — абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиниши якунланганидан сўнг эълон қилинади.

«Бу йил мамлакат олий ўқув юртларига 810 мингдан ошиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Бироқ бу фақат тахмин. 15 июлдан кейин неча нафар абитуриент ва қайси ўқув юртлари, йўналишларга ҳужжат топширганини таҳлил қиламиз. Натижада тестлар ўтказиш учун қанча бино кераклиги, абитуриентларни қандай тақсимлаш зарурлиги аниқ бўлади», — деди Севара Зуфархўжаева.

ДТМ вакилининг аниқлик киритишича, якуний механизм Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва шундан сўнг марказ сайтида эълон қилинади.

Изоҳ билдириш