45708

«Дизайн» жамоасининг лицензияси нима учун бекор қилингани маълум бўлди

Ўзбекистон 13 август 8:41 744

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси «Дизайн» жамоасига берилган лиценсзияни бекор қилди.

“DIZAYN” жамоаси билан тузилган лицензия битимларининг талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилганлиги яъни миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этиб, санъаткор одобига риоя этмаганлиги учун “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан жамоага берилган AY-0035 cон лицензия 2018 йил 11 август кунидан бекор қилинади, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш